Jump to content

User:Rizo OBID

From Wikipedia, the free encyclopedia

Ризахўжа Обидов ( адабий тахаллуси Ризо ОБИД )1958 йил 1 январда Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоят Янгиқўрғон туман Калишо қишлоғида туғилган.Олий маълумотли.Оилали.Уч фарзанди бор. 1975 йилда Янгиқўрғон туманининг ўзи туғилган Калишо қишлоғидаги Бобораҳим Машраб номли 21 ўрта мактабни тамомлаган. 1982 йилда эса Тошкентдаги Жаҳон тиллари олийгоҳини битирган. 10 ёшидан вақтли матбуотда ҳикоя ҳамда шеърлари, мақолалари эълон қилина бошлаган. Меҳнат фаолиятини 1982 йилда туман газетасида адабий ходимликдан бошлаб Ўзбекистон ОАВларининг марказий нашрларида, шунингдек "Америка овози" халқаро радиосида ишлаган. 1992 йили ўз ҳисобидан "Бирлик" Халқ ҳаракати муассислигида "Истиқлол" номли мустақил рўзнома ташкил этган.Унинг иккинчи сони чиқиши арафасида расмий ҳукумат томонидан таъқиқ қўйилган. Ўша йиллардан бошлаб ҳукумат томонидан таъқиб тазйиқларга учраган Ризо ОБИД бир неча бор ҳеч бир айбсиз қамоқларга ташланиб, узоқ муддат жазо ўташга мажбур бўлган.

Ҳақсўзни айтишдан чекинмаган Ризо ОБИД 2005 йилда Андижонда содир бўлган фожеаларга ўз муносабатини билдириб қилган ҳаракатлари ва "Озодлик" радиосидаги чиқишлари учун МХХ томонидан ҳибсга олиниб Ўз.ЖКнинг 158 моддаси 2 қисми билан ҳибсга олинган.Сўнг унга айб эълон қилиниб яшаш жойини тарк этмаслик ҳақида тилхат билан вақтинча озод этилгач у Ватанни тарк этишга мажбр бўлган.

2005 йил декабр ойидан бошлаб Холланд мамлакатида муҳожиротда яшамоқда.Шу давр ичида у "Замондош" номли мустақил интернет нашрига асос солиб унга бош муҳаррирлик қилиб келмоқда. Шунингдек у 2008 йилдан бошлаб шу интернет нашри қошида "Замондош ТВ" ҳафталик кўрсатувлар ҳам ташкил этди.

Асарлари дунёдаги кўплаб ОАВларида эълон қилиниб келади. Вашингтондаги Демократик Ўзбекистон Конгресси унинг "Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?" номли китобини нашр этган.